Испания чемпионатининг 31-туридан ўрин олган "Барселона" – "Атлетико" учрашуви ўз якунига етди. “Камп Ноу”да бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар зафар қучишди.
Учрашув тенг курашлар остида бошланди, иккала жамоа ҳам ўйинни ҳужумкор руҳда бошлади. Учрашувнинг 28-дақиқасида мадридлилар бир киши кам бўлиб қолишди, Диего Коста ҳакамга кескин эътироз билдирди ва тўғридан-тўғри қизил карточка олиб майдонни тарк этди.
Шундан сўнг ўйин темпи буткул тушиб кетди, меҳмонлар ҳимояга эътибор қаратган бўлсалар, каталонлар куч тежаб ҳаракат қилишди. Иккинчи бўлим ҳам шу йўсинда бошланди.
Тайм ўрталарига келиб мезбонлар фаолликни оширишди ва рақиб жарима майдони олдида бир қатор хавфли вазиятларни содир этишди. Аммо Янн Облакнинг сейвлари “Атлетико”ни бир неча бор муқаррар голлардан сақлаб қолди.
“Барса” футболчилари 85-дақиқага келиб ўз мақсадларига этишдилар, Луис Суарес жарима майдони ташқарисидан мукаммал зарба йўллаб ҳисобни очди. Орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас мезбонлар қарши ҳужумга ўтиб кетишди: рақиб жарима майдонига ёриб кирган Лионель Месси ҳимоячиларни алдаб ўтган ҳолда иккинчи тўпни киритди.
Шу тариқа, “Барселона” очколарини 73 тага етказиб олди ва энг яқин таъқибчиси “Атлетико”дан (62) анча ўзиб кетган ҳолда чемпионлик масаласини деярли ҳал қилиб қўйди.
Ла Лига, 31-тур
Барселона – Атлетико 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 85 Суарес, 2:0 – 86 Месси.
Барселона – тер Стеген, Пике, Серджи Роберто (Нелсон Семеду, 84), Лангле, Альба, Артур (Малком, 63), Бускетс, Ракитич, Коутиньо (Аленья, 80), Месси, Суарес.
Атлетико – Облак, Хименес, Годин, Филипе Луис (Мората, 58), Арьяс (Корреа, 35), Сауль, Коке, Парти, Родри Эрнандес (Хуанфран, 88), Диего Коста, Гризманн.
Огоҳлантиришлар: Парти (27), Хименес (28), Годин (29), Сауль (71), Пике (74), Лангле (78), Суарес (86).
Четлатиш: Диего Коста (28).
Голларни томоша қиинг:
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хитой қитъалараро баллистик ракетани илк бор оммавий синовдан ўтказди
Қозоғистон Евросиёдаги энг тинчликсевар давлат деб топилди
Хитой мамлакатларни жунгли қонунидан воз кечишга чақирди
Трамп: Россия Гитлер ва Наполеонни мағлуб этган, Москва мағлубиятини кутишнинг ҳожати йўқ
“Ўзбекистон гўзали”: “Унинг шартига кўнсам, Lamborghini олиб беришини айтган”
Трамп Зеленскийнинг АҚШга ташрифи чоғида у билан учрашишдан бош тортди
Чехия президенти: "Уруш оқибатида Украина ҳудудларини йўқотади”
Лионель Месси ўз продюсерлик компаниясига асос солди