19:16 / 07.04.2019
2 629

"АГМК" клуби "Қўқон-1912" дарвозасига 7 та гол урди, Полвоновдан пента-трик!

"АГМК" клуби "Қўқон-1912" дарвозасига 7 та гол урди, Полвоновдан пента-трик!
Ўзбекистон чемпионатининг 3-туридан ўрин олган “АГМК” – “Қўқон-1912” учрашуви ўз якунига етди. ОКМК стадионида бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Биринчи бўлимни мезбонлар фаол бошлашди. 8-дақиқада Жасур Ҳасанов қўқонликлар дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетди, бироқ унинг зарбаси бартараф этилди.

10-дақиқада мезбонлар ўз мақсадларига эришдилар, Ҳасанов аутдан жарима майдонидаги Зафар Полвоновни тўп билан таъминлади. Зафар эса ўткир бурчакдан тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Голдан сўнг ҳам мезбонлар бир нечта жуда қулай имкониятлар юзага келди.

27-дақиқада меҳмонлар бир киши кам бўлиб қолишди, Маликжонов рақиб футболчисига нисбатан қўпол ҳаракат қилди ва иккинчи сариқ карточкани олиб майдонни тарк этди.

33-дақиқада майдон эгалари иккинчи голни уришди. Жасур Ҳасановнинг узатмасини Дилшод Жўраев боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Орадан тўрт дақиқа ўтиб Зафар Полвонов жамоасининг учинчи голини урди.

Иккинчи бўлим дебютида қўқонликлар пенальти ишлаб олишди, уни Мурод Холмуҳаммедов аниқ бажарди. 72-дақиқада Ойбек Рустамов дарвоза томон йўллаган зарбани қўли билан қайтариб қолди ва бунинг учун тўғридан-тўғри қизил карточкага лойиқ кўрилди. Пенальтини Жўраев аниқ амалга ошириб, дублини нишонлади.

76-дақиқада Полвонов мезбонларнинг бешинчи голини урди. 80-дақиқада Зафар боши билан дарвозани ишғол қилиб, покерни нишонлади. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Полвонов жамоасининг еттинчи, ўзининг бешинчи голини урди.

Шу тариқа, Миржалол Қосимов шиогирдлари ушбу мавсумдаги илк ғалабаларини қўлга киритишди.

Coca Cola Суперлига, 3-тур
АГМК – “Қўқон-1912” 7:1 (3:0, 4:1)
7 апрель, 17:15, Олмалиқ
Гол:
1:0 - 10 Полвонов, 2:0 - 33 Жўраев, 3:0 - 37 Полвонов, 3:1 - 56, пенальти Холмуҳаммедов, 4:1 - 74, пенальти Жўраев, 5:1 - 76 Полвонов, 6:1 - 80 Полвонов, 7:1 - 90+1 Полвонов.

АГМК: 45.Акбар Тўраев, 4.Миржамол Қосимов, 5.Дилшод Жўраев, 9.Зафар Полвонов, 11.Зоҳир Пиримов, 17.Мурод Тошматов (60.Жавлон Сайдазимов, 46), 19.Жасур Ҳасанов (8.Санъат Шихов, 81), 22.Миролюб Костич (37.Шерзод Файзиев, 79), 23.Акмал Шорахмедов, 31.Сайдулло Раҳматов, 44.Бобур Йўлдошев.
Захира: 32.Суҳроб Султонов, 15.Жасур Ҳакимов, 20.Мирғиёс Сулайманов, 21.Ғуломхайдар Ғуломов, 33.Сардор Рахмонов, 36.Шохбоз Умаров.

“Қўқон 1912”: 89. Боян Кнезевич, 8.Муҳаммаданас Ҳасанов (14.Аваз Маматхўжаев, 79), 10. Қувондиқ Рўзиев, 13. Жавоҳир Эсонқулов, 15. Ойбек Рустамов, 16. Жасур Ҳасанов (55.Милош Николич, 46), 20. Иқболжон Маликжонов, 21.Тимур Усмонов (22.Шахбоз Эркинов, 46), 23. Александр Мерзляков, 65. Марко Милич, 70. Мурод Холмухаммедов.
Захира: 1.Ислом Абуллаев, 25.Сарвар Каримов, 11.Темур Ҳакимов, 17.Бехруз Садиллоев, 19.Суҳроб Бердиев, 27.Жасур Ёқубов.

Огоҳлантиришлар: Маликжонов (20),
Четлатишлар: Маликжонов (27), Рустамов (75).

Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Найим Қосимов.
Назоратчи: Арслон Хотамов.
Комиссар: Лазиз Қўчқоров.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "АГМК" клуби "Қўқон-1912" дарвозасига 7 та гол урди, Полвоновдан пента-трик!