09:01 / 11.04.2019
2 997

“Барселона” сафарда “Манчестер Юнайтед”ни мағлуб этди (видео)

“Барселона” сафарда “Манчестер Юнайтед”ни мағлуб этди (видео)
Европа Чемпионлар лигасининг 1/4 финал илк баҳсидан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" – "Барселона" учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Олд Траффорд” стадионида бўлиб ўтган ўйинда меҳмонларнинг қўли баланд келди.

Учрашув тенг курашлар остида бошланди ва ўртача темпда давом этди. Баҳснинг 12-дақиқасида каталонлар ҳисобни очишди, Лионель Мессидан пас қабул қилиб олган Луис Суарес тўпга зарба берди, унинг зарбаси Люк Шоуга тегиб ўз йўналишини ўзгартирди ва дарвозадан жой олди.

Шундан сўнг мезбонлар бироз фаолликни оширишди, аммо танаффусга қадар рақиб дарвозаси томон йўл топа билмадилар.

Иккинчи бўлимда ҳам худди шу сценарий давом этди. Манкунианлар харчанд уринишмасин ўйин натижасини ўзгартира олишмади. Қизиғи майдон эгалари дарвоза томон бирорта аниқ зарба йўллай олишмади.
Шу тариқа, кўк-анорранглилар жавоб баҳси олдидан қулай имкониятга эга бўлишди.

Европа Чемпионлар лигаси, чорак финал
Манчестер Юнайтед Англия – Барселона Испания 0:1 (0:0, 0:1)
Гол:
0:1 – 12, автогол Шоу.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Смоллинг, Линделеф, Шоу, Янг, Погба, Фред, Мактомини, Диогу Далот (Лингард, 74), Рэшфорд (Перейра, 85), Лукаку (Марсьяль, 68).
Барселона – тер Стеген, Пике, Альба, Нелсон Семеду, Лангле, Артур (Серджи Роберто, 66), Бускетс, Ракитич, Коутиньо (Видаль, 65), Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Бускетс (17), Шоу (19), Видаль (71), Лингард (76), Смоллинг (85).

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Барселона” сафарда “Манчестер Юнайтед”ни мағлуб этди (видео)