20:42 / 13.04.2019
2 439

"Ювентус" сафарда СПАЛга ютқазиб қўйди

"Ювентус" сафарда СПАЛга ютқазиб қўйди
Италия чемпионатининг 32-туридан ўрин олган "СПАЛ" – "Ювентус" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда туринликлар имкониятни бой бериб қўйишди.

Учрашувнинг 30-дақиқасида Мойзе Кин меҳмонларни олдинга олиб чиқди, бироқ майдон эгалари иккинчи бўлимда иккита гол уришга муваффақ бўлишди.

49-дақиқада Бонифаци мувозанатни тиклаган бўлса, 74-дақиқада Флоккари ғалаба тўпини киритди.
Шу тариқа, “Юве” чемпионлик масаласини муддатидан аввал ҳал қилиши мумкин бўлган ўйинда мағлуб бўлди ва масала кейинги турларга қолди.

А Серия, 32-тур
СПАЛ – Ювентус 2:1 (0:1, 2:0)
Голлар:
0:1 – 30 Кин, 1:1 – 49 Бонифаци, 2:1 – 74 Флоккари.
СПАЛ – Вивиано, Бонифаци, Викари, Чонек, Ладзари, Фарес, Мурджиа, Скьяттарелла (Вальдифьори, 70), Миссироли, Флоккари (Реджини, 85), Петанья (Антенуччи, 89).
Ювентус – Перин, Бардзальи (Бернардески, 81), Гоцци, Жоау Канселу, Де Шильо, Бентанкур, Спинаццола, Куадрадо, Дибала, Кин (Мавидиди, 69), Кастанос (Николусси-Кавилья, 61).
Огоҳлантиришлар: Ладзари (28), Куадрадо (38), Жоау Канселу (45), Флоккари (74), Фарес (83), Миссироли (87), Викари (90).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Ювентус" сафарда СПАЛга ютқазиб қўйди