
Европа чемпионлар лигасида ярим финалга йўл олган дастлабки жамоанинг номи аниқ бўлди.
"Барселона" клуби чорак финалда "Манчестер Юнайтед"га қарши иккита баҳсда рақибдан устун келди. Айниқса, бугунги жавоб ўйинида "кўк-анорранглилар" йирик ҳисобда ғалаба қозонишди.
"Барселона" ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Жамоа финал йўлланмаси учун курашда "Ливерпуль" - "Порту" жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади.
Европа чемпионлар лигаси, чорак финал, жавоб ўйини
Барселона Испания – Манчестер Юнайтед Англия 3:0 (2:0)
Голлар: 1:0 – 16 Месси, 2:0 – 20 Месси, 3:0 – 61 Коутиньо.
Барселона – тер Штеген, Пике, Альба, Серджи Роберто (Нелсон Семеду, 71), Лангле, Ракитич, Бускетс, Артур (Видаль, 75), Коутиньо (Дембеле, 81), Месси, Суарес.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Смоллинг, Янг, Джонс, Линделеф, Лингард (Санчес, 80), Фред, Погба, Мактомини, Марсьяль (Диогу Далот, 65), Рэшфорд (Лукаку, 73).
Огоҳлантириш: Суарес (77).
Биринчи ўйин – 1:0 «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар