09:34 / 18.04.2019
3 091

Бугун "Насаф" мағлуб этилса, "Андижон" футболчисига "Жентра" совға қилинармиш

Бугун "Насаф" мағлуб этилса, "Андижон" футболчисига "Жентра" совға қилинармиш
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бугун "Соғлом авлод" стадионига ташриф буюриб, у ерда "Андижон" жамоаси аъзолари билан учрашиб, муҳим ўйин олдидан руҳан далда берди.
Эътиборлиси Шуҳратбек Қўшақбоевич жамоа аъзолари билан учрашуви чоғида футболчиларнинг ҳар бири билан алоҳида суҳбатлашиб, ҳар қандай муаммосини ҳал этишга ваъда бериб, уларнинг таклиф ва мулоҳазаларини тинглади. Бу эса "Насаф"га қарши учрашув олдидан жамоа аъзоларига юқори кайфият бағишлади.

Андижонлик тажрибали ҳимоячи Бобир Акбаров йиғилишда сўз олиб, хориж клубига ўтмаганидан ҳозирда афсусда эмаслигини айтиб, вилоят ҳокимининг бундай эътиборидан бутун жамоа мамнун эканлигини, бошқа клубларда вилоят ҳокими билан бу каби дилдан суҳбатлашиш имкони йўқлигини билдирди. Шунингдек Акбаров Андижон вилояти ҳокимидан жамоа тарбияланувчиси Фарҳод Бекмуротовга битта "Жентра" автомашинасини совға қилишини илтимос қилди. Ўз навбатида Шуҳратбек Қўшақбоевич ҳам бунга жавобан, мутасаддиларга бу борада топшириқ бериб, эртага агарда Андижон ғалаба қозонса, учрашувдан сўнг стадионнинг ўзида Бекмуротовга "Жентра" автомашинаси совға қилинишини, унинг калитини айнан Бобир Акбаровнинг ўзи топширишини кафолатлади.

Йиғилиш сўнггида Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов жамоа аъзолари билан майдонга чиқиб келиб, уларни яна бир бор руҳлантирди ва эртанги ўйинга яхшигина пул мукофоти билан киришини алоҳида таъкидлаб ўтди. Табиийки вилоят ҳокимининг бу каби эътибори жамоа аъзоларини тўлқинлантириб юборди.

Эртага Андижонда ҳақиқий футбол байрами бўлиши кераклиги учун вилоят ҳокими масъул шахсларга бир қатор топшириқларни берди.

Эслатиб ўтамиз, эртага "Андижон" - "Насаф" ўйини "Соғлом авлод" стадионида соат 17:00да бошланади. Ундан олдин эса стадионда катта концерт дастури бўлиб ўтади. Унда эстрадамизнинг ёрқин юлдузлари ўзларининг дилтортар қўшиқлари билан стадионга келганларга юқори кайфият улашишга харакат қилади.

Манба: championat.asia

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бугун "Насаф" мағлуб этилса, "Андижон" футболчисига "Жентра" совға қилинармиш