
"Манчестер Юнайтед" клубининг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо "Аякс" жамоасига қарши ўйин ҳақида фикр билдириб ўтди.
Унинг "МЮ" жамоаси голландияликларни 2017 йили Европа Лигаси доирасида мағлуб этган эди.
"Биз улар билан уларга ёқмайдиган ўйин кўрсатиб ютдик. Улар узоқ узатмалар, Феллайни, ўйиннинг жисмоний қўпол бўлганидан шикоят қилишди, чунки улар бунга қарши ҳеч нарса қилиша олмади.
Агар "Аякс" клубига қарши улар истаган футболни ўйнасангиз, уларнинг устун келиши эҳтимоли катта. Агар "Аякс" клуби "Барселона" ёки "Ливерпуль" билан финалда дуч келса, ушбу жамоалар кучли жиҳатларини ишга солиб голландларни мағлуб этиши мумкин.
Агар сенда юқори савия бўлмаса, ўйинни режали тузиб уларга ноқулай ўйинни намойиш қилиб мағлуб этса бўлади", - дейди Моуриньо. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар