АПЛ 2014 йилда “энг ёмон кўрсаткичларни қайд этган” футболчиларни аниқлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

АПЛ 2014 йилда “энг ёмон кўрсаткичларни қайд этган” футболчиларни аниқлади

Спорт 1-01-2015, 22:53 1 095
АПЛ 2014 йилда “энг ёмон кўрсаткичларни қайд этган” футболчиларни аниқлади

Goal.com сайти 2014 йил давомида Англия премьер-лигасидаги статистик кўрсаткичлари энг ёмон бўлган футболчиларни аниқлади, деб хабар бермоқда kun.uz.

Энг кўп ноаниқ зарба берган футболчи: Вилфрид Бони («Суонси») – 55

Боши билан энг кўп ноаниқ зарба берган футболчи: Эндрю Кэрролл («Вест Хэм») – 23

Энг кўп мағлубиятли ўйинда иштирок этган футболчи: Стивен Колкер («КПР») – 23

Энг кўп пенальтига сабабчи бўлган футболчи: Фил Жонс («Манчестер Юнайтед») – 3

Энг кўп огоҳлантирилган футболчи: Ли Каттермоул («Сандерленд») – 14

Ҳаводаги тўп учун курашда энг кўп мағлуб бўлган футболчи: Никица Елавич («Эвертон», «Халл Сити») – 177

Энг кўп голга олиб келган хатони амалга оширган дарвозабон: Вито Манноне («Сандерленд») – 5

Оффсайдга энг кўп тушиб қолган футболчи: Эммануэль Адебайор («Тоттенхэм») – 32


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.