
"Локомотив" ОЧЛ 4-турида "Ал Иттиҳод"ни қабул қилди. Учрашув бошидан гол уришган интилган "темирйўлчилар" олдинга ташланишди. Кўплаб вазиятлар яратилди. Лекин биринчи бўлиб гол уриш меҳмонларга насиб этди.
12-дақиқада бурчакдан оширилган тўп "Локо" ҳимоячиларидан ўтиб, меҳмонлари вакили Ромариньога келди ва оёғи билан дарвозани қийинчиликсиз ишғол этди. Ҳужумни ҳамюртларимиз қилишди, голни "Ал Иттиҳод" урди.
36-дақиқада Жамшид Искандеров узоқ масофадаги белгиланган стандарт вазиятидан тўпни жарима майдонига ажойиб тарзда ошириб берди. Темурхўжа Абдухолиқов эса жамоадошининг узатмасидан сўнг дарвозани ишғол қилди.
Иккинчи тайм ўрталарида Ислом Тўхтахўжаев шериги Жамшид Искандеровнинг хатосини тўғрилайман деб рақиб футболчисини тўхтатди. Бу ҳолатда ҳимоячимиз сўнгги чорани қўллагани ва "Ал Иттиҳод" ўйинчиси бирга-бир вазиятга чиқиб кетишини инобатга олиб ҳакам Исломни четлатди.
Қолган вақт мобайнида жамоаларга дарвозани ишғол қилиш насиб этмади. Натижада "Локомотив" ўз уйидаги қийин кечган беллашувда дурангга эришди.
"Локомотив" – "Ал Иттиҳод" 1:1 (1:1, 0:0)
Голлар: 0:1 - 12 Ромариньо, 1:1 - 36 Абдухолиқов.
"Локомотив": Жавоҳир Илёсов, Давронбек Ҳошимов, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Олег Зотеев, Йован Жокич, Жамшид Искандеров (Игорь Йелич, 78), Диёржон Туропов, Арсланмурод Аманов (Ҳусниддин Ғофуров, 61), Сардор Мирзаев, Темурхўжа Абдухолиқов (Филип Раевац, 85).
Захира: Маъмур Икромов, Авазбек Ўлмасалиев, Азизбек Омонов, Азиз Хайдаров.
“Ал Иттиҳод”: Фавоз Ал Қорний, Абдуллоҳ Ал Умар, Ёсин Умар Барновий, Метью Юрман, Холид Ал Самирий, Фаҳад Ал Муваллад, Ромариньо, Аҳмед Асирий, Носсир Аш Шамроний (Карлос Вилланувева, 58), Секу Саногу, Абдулазиз Ал Биши.
Огоҳлантиришлар: Ал Муваллад (45+2), Жокич (55), Саного (83).
Четлатиш: Тўхтахўжаев (75). «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар