
Англия чемпионати 31-турининг қолдирилган учрашувлари ўтказилди.
"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Манчестер Сити"ни қабул қилиб, 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашувнинг 54-дақиқасида Бернарду Силва ҳисобни очган бўлса, орадан 12 дақиқа ўтиб, Сане жамоасининг ишончли ғалабасини таъминлади.
Шу тариқа, "Сити" ўйинлари сони борасида "Ливерпуль" билан тенглашиб, улардан 1 очко кўпроқ тўплаган ҳолда етакчиликни қайтариб олди.

Манчестер Юнайтед – Манчестер Сити 0:2
Голлар: 0:1 – 54 Бернарду Силва, 0:2 – 66 Сане.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Линделёф, Смоллинг, Дармиан (Санчес, 83), Шоу, Перейра (Лукаку, 72), Погба, Лингард (Марсьяль, 83), Фред, Янг, Рэшфорд.
Манчестер Сити – Эдерсон, Компани, Лапорт, Уокер, Зинченко, Гюндоган (Данило, 89), Фернандиньо (Сане, 51), Бернарду Силва, Сильва, Стерлинг, Агуэро (Габриэл Жезус, 89).
Огоҳлантиришлар: Компани (10), Перейра (24), Зинченко (26), Шоу (89).
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар