23:08 / 26.04.2019
2 676

"Бунёдкор" сафарда "Бухоро" билан жанговар дуранг қайд этди

"Бунёдкор" сафарда "Бухоро" билан жанговар дуранг қайд этди
Ўзбекистон Суперлигасининг 6-турида "Бунёдкор" клуби футболчилари "Бухоро" меҳмони бўлишди. Жамоалар жанговар дуранг натижага рози бўлишди.

Учрашувда ҳисобни меҳмонлар биринчи бўлим охирларида киритишди, Хуршид Ғиёсов гол муаллифи. Танаффусда майдон эгалари мураббийи Бахтиёр Ашурматов шогирдларига тўғри кўрсатмалар берган кўринади 48 ва 53-дақиқаларда гол уриб ҳисобда олдинга чиқиб олди. Биринчи бўлиб Иван Нагаев ҳисобни тенглаштирган бўлса, Достон Ибрагимов мезбонларга устунлик олиб берди. 69-дақиқада яна ўша Хуршид Ғиёсов катта саҳнага чиқди ва тошкентликларга бир очко олиб берувчи голни киритиб дубль қайд этиб қўйди.

Ўзбекистон Суперлигаси 6-тур
"Бухоро" – "Бунёдкор" 2:2
Голлар:
Хуршид Ғиёсов 40, - 0:1. Иван Нагаев 48, - 1:1. Достон Ибрагимов 53, - 2:1. Хуршид Ғиёсов 69, - 2:2.
"Бухоро" - 12.Нодир Ашурматов, 2.Иван Фатич, 7.Иван Нагаев, 8.Саламат Қутибоев, 9.Асадбек Собиржонов, 27.Роббим Ҳасанов, 28.Эргаш Исмоилов, 29.Владимир Баенко, 33.Тоҳиржон Шамсиддинов, 70.Акром Баҳриддинов (Фирдавс Асадов, 46), 99.Достон Ибрагимов.

"Бунёдкор" - 25.Муроджон Зуҳуров, 3.Ислом Қобилов, 6.Анвар Ғофуров, 7.Дилшод Аҳмадалиев, 8.Жасур Жалолиддинов (34.Суҳроб Иззатов, 65), 10.Хуршид Ғиёсов, 11.Жавоҳир Қаҳрамонов, 13.Лутфулла Тўраев, 14.Миржаҳон Мираҳмадов, 17.Санжар Қодирқулов 19.Нурилло Тўхтасинов.
Огоҳлантиришлар: Санжар Қодирқулов 18, Эргаш Исмоилов 35, Иван Фати 73, Достон Ибрагимов 89.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Бунёдкор" сафарда "Бухоро" билан жанговар дуранг қайд этди