
Англия Премьер-лигасининг 36-турида «Ливерпуль» «Ҳаддерсфилд Таун»ни қабул қилди. Ливерпулдаги «Энфилд» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ўйиннинг 1-дақиқасидаёқ Наби Кейта ҳисобни очди. Биринчи бўлим ўрталарида Садио Мане «Ливерпуль»нинг устунлигини мустаҳкамлади. Танаффус арафасида Муҳаммад Салоҳ ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Иккинчи бўлимда Мане ва Салоҳ биттадан гол уришди.
Эндиликда «Ливерпуль» 91 очко тўплаган ҳолда Англия чемпионати турнир жадвалининг биринчи ўрнига қайтди. Иккинчи ўринда ҳали 36-тур ўйинини ўтказмаган «Манчестер Сити» жойлашган (89). «Ҳаддерсфилд» (14) 20-ўринда қолмоқда ва бу жамоа аллақачон лигани тарк этган.
Ливерпуль – Ҳаддерсфилд 5:0 (3:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 1 Кейта, 2:0 – 23 Мане, 3:0 – 45 Салоҳ, 4:0 – 66 Мане, 5:0 – 83 Салоҳ.
Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд (Гомес, 88), Ловрен, ван Дейк, Робертсон, Ҳендерсон, Вейналдум (Шакири, 73), Кейта, Салоҳ, Старриж (Окслейд-Чемберлен, 73), Мане.
Ҳаддерсфилд – Лессль, Смит, Шиндлер, Конголо, Дурм, Горенц-Станкович (Притчард, 81), Мбенза (Качунга, 87), Ҳогг, Бакуна, Грант, Мунье (Леве, 65).
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар