
«Барселона» Примеранинг 35-турида «Леванте»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ўйиндаги ягона ғалаба тўпини иккинчи бўлимда заҳирадан майдонга тушган Лионель Месси 62-дақиқада урди.
Squawka маълумотига кўра, каталонлар клубининг бу соврини Мессига уникал натижа қайд этиш имконини берди. «Барселона» тарихида ҳеч бир футболчи 10 марта Испания чемпиони бўлишга эришмаган.
Месси «Барселона» сафида 2003 йилдан буён (футболчилик фаолиятини бошлаганидан буён) тўп суриб келмоқда. Ушбу аргентиналик футболчи айни вақтга қадар кўк-анорранглилар клуби билан жами 34 соврин қўлга киритган, улар орасида 6 марта Испания Кубоги, 8 марта Испания Суперкубоги, 4 марта Чемпионлар лигаси кубоги, 3 марта УЕФА Суперкубоги, шунингдек, уч бор клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиблиги бор. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар