23:23 / 04.05.2019
2 790

"Насаф" сафарда "Бухоро"дан устун келди

"Насаф" сафарда "Бухоро"дан устун келди
Ўзбекистон Суперлигасининг 7-тур доирасида "Бухоро" клуби ўз майдонида "Насаф" футболчиларини қабул қилди ва учрашувдаги ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилди.

Учрашув жуда ҳам кескин курашлар остида бошланди. Ўйиннинг 14-дақиқасида Ҳумоюн Муртозаевнинг урган голи офсайд сабабли бекор қилинди. Жамоалар гол уриш учун кўплаб имкониятлардан фойдалана олмади. Биринчи бўлим шу зайлда якунига етди. Иккинчи бўлимнинг 65-дақиқасида Муртозаев барибир мақсадига эришди ва "Насаф" жамоасини олдинга олиб чиқди. Қолган вақт давомида меҳмонлар ҳимояни мустаҳкам ушлашди ва Бухородан уч очко билан қайтишди.

Бухоро – Насаф 0:1
Гол:
Ҳумоюн Муртозаев 65, - 0:1.
"Бухоро" - Хуршид Ходжаев, Иван Фатич, Миржалол Жумаев, Иван Нагаев (Фирдавс Асадов, 80), Саламат Қутибоев (Акобир Тўраев, 67), Асадбек Собиржонов, Беҳруз Шодмонов (Акрамжон Баҳритдинов, 78), Роббим Ҳасанов, Эргаш Исмоилов, Владимир Баенко, Достон Ибрагимов.
"Насаф" - Абдувоҳид Неъматов, Ғолиб Ғайбуллаев, Азизжон Ғаниев, Дилшод Саитов, Ҳумоюн Муртазоев, Дониёржон Нарзуллаев (Ҳусниддин Алиқулов, 83), Бобир Давлатов (Шароф Муҳитдинов, 66), Сардор Абдураимов, Ислом Кенжабоев (Ойбек Бозоров, 66), Хуршидбек Мухторов, Умар Эшмуродов.
Огоҳлантиришлар: Эргаш Исмоилов 40, Бобур Давлатов 55, Владимир Баенко 59.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Насаф" сафарда "Бухоро"дан устун келди