
"Барселона" раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Неймар билан янги шартнома борасида таклиф бермоқчи.
Marca нашрига асосланиб Uff.uz ёзишича, бу ерда энг асосий масала футболчининг маоши билан боғлиқ бўлади.
Яъни, каталонияликлар айни пайтда Бразилия терма жамоаси футболчисига йилига 10.5 млн евро беришмоқда. Энди бўлса, ушбу миқдорни нақ уч бараварга кўтаришмоқчи. Шунда Неймар 30 млн евро оладиган бўлади.
Эслатиб ўтамиз, "Барса" президенти Хосеп Бартомеу Неймарнинг маоши камлиги ҳақида гапириб ўтганди. Футболчининг амалдаги шартномаси эса, 2018 йилгача давом этади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар