
"Харкемасе Бойз" ва "Хоек" ўртасидаги Голландия чемпионатининг тўртинчи дивизион учрашувида қизиқарли вазият содир бўлди.
Учрашув бош ҳаками баҳсдаги голларнинг бирида иштирок этди.
Ҳужумларнинг бирида "Хоек" футболчиси тўпни рақиб жарима майдончасига ташлади ва "Харкемасе Бойз" ҳимоячиси тўпни қайтарди. Қайтган тўп бош ҳакамга тегиб, дарвозага кириб кетди. Рефери эса голни ҳисобга олди. Шунга қарамай "Харкемасе Бойз" баҳсда ғалабага (4:2) эришди.
"Харкемасе Бойз" Голландия чемпионатида 6-ўринни эгаллади, "Хоек" эса 4-ўринни. Шундай қилиб, "Хоек" 2-4 ўринни эгаллаган жамоалар ўртасида учинчи дивизионга чиқиш ўйинларида иштирок этади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг