
Ҳозиргина Европа лигаси финал учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда Англиянинг "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ғолиблик учун ўзаро кураш олиб боришди.
Бокудаги "Олимпийский" стадионида кечган учрашувда "аристократлар" 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди. Оливье Жиру, Эден Азар (2 та) ҳамда Педролар томонидан киритилган голларга "тўпчилар" сафида Ивоби бир бор жавоб қайтарди холос.
Шу тариқа "Челси" ўз тарихида иккинчи бор Европа лигаси ғолиби бўлди. "Кўклар" 2013 йилда ҳам Европанинг клублар миқёсидаги иккинчи даражали кубогини қўлга киритган эди. "Арсенал" эса иккинчи бор Европа лигаси (УЕФА кубоги) финалида мағлуб бўлди.
"Челси" – "Арсенал" 4:1 (0:0, 4:1)
Голлар: 1:0 - 49 Жиру, 2:0 - 60 Педро, 3:0 - 65, пенальти Азар, 3:1 - 69 Ивоби, 4:1 - 72 Азар.
Челси – Аррисабалага, Кристенсен, Эмерсон, Аспиликуэта, Давид Луиз, Ковачич (Баркли, 76), Жоржиньо, Педро (Виллиан, 71), Канте, Азар (Дзапакоста, 89), Жиру.
Арсенал – Чех, Косьельни, Монреаль (Гендузи, 66), Колашинац, Папастатопулос, Торрейра (Ивоби, 67), Мэйтленд-Найлз, Жака, Ўзил (Уиллок, 77), Обамеянг, Ляказетт.
Огоҳлантиришлар: Педро (56), Кристенсен (68). «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар