
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси "Бетис"га қарши кечган учрашувда (4:0) белгиланган пенальти ҳақида фикрларини билдириб ўтди, деб хабар бермоқда Uff.uz нашри.
"Мен ўша вазиятда йиқилган эдим ва ҳеч нарса кўрмадим. Ҳеч нарсани сезганим йўқ", - дейди ҳужумчи.
Эслатиб ўтамиз, Месси "Бетис" дарвозабони Антонио Адан билан тўқнашиб кетгач, пеналти белгиланган эди. Неймар 11 метрлик белгидан берган зарба тўсинга тегиб қайтгач, "Бетис" ҳимоячиси Хайко Вестерманн автогол киритиб қўйганди.
Ўша вазиятда ҳакамга эътироз билдиргани учун "Бетис" бош мураббийи захира ўриндиғидан четлатилган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.