
“Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзил лондонликлар бош мураббийи Унаи Эмеридан норози бўлди.
Ўзил Европа Лигаси финали доирасида “Челси”га қарши кечган ўйинда (1:4) захирага олинганидан норози бўлган. Футболчи 78-дақиқада захирага олинган ва шундан кейин Эмерига: “Сен мураббий эмассан” деган.
Мавсум давомида Ўзил ва Эмери ўртасида келишмовчилик борлиги ҳақида миш-мишлар янграганди. 30 ёшли футболчи жамоасининг асосий ўйинларида майдонга деярли тушмаган эди. Унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар