Хабарингиз бор "Бухоро" Бахтиёр Ашурматовнинг истеъфосидан сўнг ўзига янги мураббий қидираётган эди.
Клуб матбуот хизматининг хабар беришича музокаралар давомида собиқ футболчи (Россиянинг Локомотив, Спартак ҳамда Туркия, Австрия ва Ўзбекистон жамоаларида тўп сурган. Ўзбекистон чемпионатида бир мавсум да энг кўп гол урган лигонерлар рейтингида рекордчи, 26та гол), ўзбек футболига бегона бўлмаган, "Бухоро" мухлисларига ҳам таниш бўлган тожикистонлик мураббий Муҳсин Муҳаммадиев номзодига тўхталди.
Муҳсин Муслимовичнинг мураббийлик фаолияти ҳақида:
2003-2008-йиллар мобайнида Россиянинг Подолск шаҳри "Витязь" футбол клуби мураббийлар штабида фаолият олиб борган ва бош мураббий сифатида ушбу клуб билан 2007-йили иккинчи дивизион ғолиби ва ПФЛ кубоги сохиби. Сўнг Муҳсин Муслимович Қозон шаҳрининг "Рубин" жамоасида тўрт йил спорт директори лавозимида фаолият олиб борган (2008-2009-йиллар "Рубин" жамоаси Россия чемпионати ғолиби). 2013-йил Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи ҳамда 2016-2017- йиллар давомида "Истиқлол" жамоаси билан Тожикистон чемппиони.
Бугун мураббий Бухорога етиб келиши ҳамда клуб билан шартнома имзоланиши кутилмоқда.
Маълумот учун, "Бухоро" Суперлиганинг ортда қолган 10та туридан сўнг 13-поғонани эгаллаб турибди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?