06:34 / 10.06.2019
2 602

Криштиану Роналду билан катта интервью

Криштиану Роналду билан катта интервью
Фото: Google Images
Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Миллатлар Лигаси финалидан олдин УЕФА расмий сайтига каттагина интервью берди.

— Мамлакат бош жамоасига қайтишингиз билан гол урдингиз. Таассуротлар қандай?
— Терма жамоа ихтиёрига келиш мен учун ҳамиша шараф бўлган. Бу менинг мамлакатим жамоаси. Унинг либосини кийиш эса камина учун улкан ғурур белгиси. Миллатлар Лигаси мусобақасидаги иштирок — ўзига хос тажриба. Унда гол уриш эса торт устидаги олча янглиғдир.

— Бу ёшда (Роналду 34 та тўлди) ҳам чўққида қолишнинг сири нимада?
— Ҳамма гап тайёргарликда — менинг ишлаш этикам шундай. 34 ёшда бўлишимга қарамай, ўзимни ажойиб ҳис қилмоқдаман. Энг асосийси, хаёлда нима борлиги. Асосийси, мотивация ва бахтни ҳис қила олиш, ярим йўлда таслим бўлмаслик — мана шуларнинг ҳаммаси мен футболда нимагаки эришган бўлсам, барчасига сабабчи. Ўзимни қойилмақом ҳис этяпман.

— Тез орада Нидерландия билан финал: рақиб ҳақида нима дея оласиз?
— Нидерландия — ажойиб жамоа. Улар жуда ҳам яхши ўйин кўрсатмоқда. Уларнинг сўнгги ўйинларини кузатиб бордим. Уларда ажойиб ўйинчилар билан бирга яхши жамоа бор. Ёшлар ва тажрибали футболчилар уйғунлиги пайдо бўлган. Бу эса нидерландларни янада кучлироқ қилади. Уларнинг кучли рақиб эканлигини биламиз. Аммо биз учун ҳам улар учун ҳам финал қийин ўтиши табиий.

— Роналду ўз ватанида ўтаётган мусобақа ғолиблигини қўлга кирита оладими?
— Аввал айтганимдек, миллий терма жамоа либосини кийиш мен учун шараф. Клубдаги ўйинлар билан солиштирганда, бу ерда бошқа ҳисларни туясан. Бу бизнинг мамлакатимиз: оилам Португалиядан, дўстларим ҳам. Мен Португалияда улғайдим. Шунинг учун бу мамлакат шарафини ҳимоя қилиш ўзгача туйғуларни тақдим этади. Совринлар учун курашиш имкониятининг борлиги эса миллий терма жамоа ўйинларини янада ўзига хос қилади.

Бундай ҳолат Евро—2004, Евро—2016 да бор эди, ҳозир ҳам шундай. Бу бизнинг учинчи финалимиз, демак, мен 2-совринимизни ютишга умид қилиб қоламан. Агар шундай бўлса, ажойиб иш бўлар эди. Бунинг учун менда ва жамоадошларимда умид бор. Мен ҳамма бизнинг кучимизга ишонишни хоҳлардим. Чунки биз ғалаба учун қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз. Биз ҳаммамиз биргаликда чемпион бўлишимиз мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Криштиану Роналду билан катта интервью