09:59 / 17.06.2019
2 406

Уругвай Эквадорга жавобсиз 4 та гол урди, Қатар Парагвай билан дуранг ўйнади (видео)

Уругвай Эквадорга жавобсиз 4 та гол урди, Қатар Парагвай билан дуранг ўйнади (видео)
Америка Кубоги-2019 мусобақасининг 1-туридан ўрин олган Уругвай ва Эквадор терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз якунига етди. “Минейрао” стадионида бўлиб ўтган ўйинда номинал мезбонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувни уругвайликлар ҳужумкор руҳда бошлашди ва тезкор гол уришга муваффақ бўлишди. 6-дақиқада Николас Лодейро ҳисобни очди. Буннинг устига эквадорликлар биринчи бўлим ўртасидаёқ бир киши кам бўлиб қолишди, Хосе Кинтеро тирсаги билан рақибга зарба бергани учун тўғридан-тўғри қизил карточкага лойиқ кўрилди.

33-дақиқада Эдинсон Кавани жамоасининг иккинчи голиниурган бўлса, тайм якунланиши арафасида Луис Суарес ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Иккинчи бўлимда жамоалар бироз сустлашишди, бироқ уругвайликлар вазиятни тўлиқ назорат қилиб туришди. 78-дақиқада Эквадор ҳимоячиси Артуро Мина ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

Шу тариқа, Уругвай мусобақани йирик ғалаба билан бошлади ва гуруҳда етакчига айланди. Ушбу гуруҳнинг иккинчи ўйинида Чили ва Япония термалари учрашадилар.

В гуруҳи
Парагвай – Қатар 2:2 (1:0, 1:2)
Голлар:
1:0 – 4, пенальти Кардосо, 2:0 – 56 Гонсалес, 2:1 – 68 Али, 2:2 – 77 Хухи.
Парагвай – Фернандес, Вальдес, Бальбуэна, Алонсо, Арсамендия, Перес (Гонсалес, 46), Ортис, Рохас (Санчес, 79), Альмирон, Кардосо, Домингес (Итурбе, 83).
Қатар – Ал-Шеб, Педру Мигел, Хассан, Ал-Рави, Салмон, Хухи, Хатем (Будиаф, 88), Мадибо, Халид, Али, Афиф.
Огоҳлантиришлар: Мадибо (11), Салмон (26), Перес (40), Хассан (61), Хухи (71), Бальбуэна (80).

C гуруҳи
Уругвай – Эквадор 4:0 (3:0, 1:0)
Голлар:
1:0 – 6 Лодейро, 2:0 – 33 Кавани, 3:0 – 44 Суарес, 4:0 – 78, автогол Мина.
Уругвай – Муслера, Касерес, Годин, Хименес, Лодейро (Торрейра, 75), Весино (Вальверде, 81), Лаксальт, Нандес (Перейро, 64), Бентанкур, Суарес, Кавани.
Эквадор – Домингес, Ачильер, Мина, Кинтеро, Кайседо, Валенсия, Мена (Веласко, 29), Пресиадо (Ибарра, 46), Орехуэла, Интриаго, Валенсия.
Огоҳлантиришлар: Лодейро (14), Хименес (63).
Четлатиш: Кинтеро (24).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Уругвай Эквадорга жавобсиз 4 та гол урди, Қатар Парагвай билан дуранг ўйнади (видео)