Виталий Денисов ва Сардор Рашидовнинг трансфер нархлари ўзгарди

  • 19 июнь 2019, 20:18
  • 1 431
  • Спорт
  • Виталий Денисов ва Сардор Рашидовнинг трансфер нархлари ўзгарди
    Терма жамоамизга чақирилмай қўйган, аммо бир мунча мухлисларнинг ёқимтойи бўлган легионерларимиз "Transfermarkt.de" сайтида берилган нархларида ўзгариш юзага келди.

    Португалиянинг "Насьонал" клубида фаолият олиб борган Сардор Рашидовнинг трансфер нархи, клубга борганида 1,5 млн евро эди. Июнь ойига келиб унинг нархи сезиларли даражада пасайди, яъни 0,5 млн еврога арзонлашиб, 1 млн еврога тенг бўлиб қолди.

    Россиянинг "Крилья Советов" клубида тўп тепган Виталий Денисовнинг нархи ҳам 0,5 млн еврога арзонлашди. Унинг 2018 йил декабрь ойидаги нархи 2 млн евро эди. Ҳозир эса 1,5 млн еврогача тушиб кетди.

    » » Виталий Денисов ва Сардор Рашидовнинг трансфер нархлари ўзгарди