Россиянинг «Рубин» клуби «Локомотив» ҳимоячиси Виталий Денисовни ўз таркибига қўшиб олди.
32 ёшли футболчи қозонликлар билан 1 йиллик шартномани имзолади ва 29-рақам остида тўп тепадиган бўлди. Денисовнинг «Локомотив» билан тузган меҳнат битими муддати ниҳоясига етгани боис, «Рубин» уни эркин агент сифатида бепул қўлга киритди.
Ўтган мавсумнинг 2-ярмида Денисов «Крилья Советов» клубида ижарада ўйнаган эди.
Виталий Денисов Тошкентда туғилган. «Пахтакор» клубида футбол билан шуғулланишни бошлаган. Кейинчалик ўқишни Москванинг «Академик» клубида давом эттирган. ЦСКА, «Спартак НН» ва «Днепр» клубларида ўйнаган. 2013 йилдан бери Москванинг «Локомотив» клуби шарафини ҳимоя қилган. У «темирйўлчилар» сафида жами 141та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урган ва 11та голга ҳаммуаллифлик қилган.
Ўзбекистон миллий жамоаси сафида 72та ўйинда 1та гол урган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?