Москванинг «Локомотив» клуби ҳимоячиси Виталий Денисов Қозоннинг «Рубин» клубига ўтди.
Ўзбекистон миллий жамоасининг 32 ёшли футболчиси бу воқеага изоҳ берди.
«Бу янги қадам, янги чорлов. Ҳозирча таассуротларим билан ўртоқлаша олмайман, ҳали бир нарса дейишга эрта.
Умид қиламанки, янги жамоага тезроқ мослашиб кетаман. Футболчилар ва мураббийлар билан тил топишиб кетишга ҳаракат қиламан.
Рақобат – ҳар доим яхши. Ёшми, тажрибалими, бунинг аҳамияти йўқ. Кимнинг қайси нуқтада тўп тепишини бош мураббий ҳал қилади. Умид қиламанки, ўз тажрибам билан мураббийга ёрдам бераман ва жамоага фойда келтираман», - деди Денисов.
Виталий Денисов Тошкентда туғилган. «Пахтакор» клубида футбол билан шуғулланишни бошлаган. Кейинчалик ўқишни Москванинг «Академик» клубида давом эттирган. ЦСКА, «Спартак НН» ва «Днепр» клубларида ўйнаган. 2013 йилдан бери Москванинг «Локомотив» клуби шарафини ҳимоя қилган. У «темирйўлчилар» сафида жами 141 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган ва 11 та голга ҳаммуаллифлик қилган. Ўтган мавсумни у «Крилья Советов» клубида ижарада ўтказган.
Ўзбекистон миллий жамоаси сафида 72 та ўйинда 1 та гол урган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди