
Хабарингиз бор бундан аввалроқ португалиялик машҳур мутахассис Жозе Моуриньо Хитойнинг "Гуанчжоу Эвергранд" клубидан бўлган таклифни рад этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра хитойликлар 56 ёшли мураббийга 100 млн евролик шартнома таклиф қилишган. Агар Моуриньо "Гуанчжоу Эвергранд"ни бошқаришга розилик билдирганида, йилига 31 млн евро маош олиши мумкин эди.
Эслатиб ўтамиз, Моуриньо ўзини терма жамоаларда синаб кўрмоқчилиги ҳақида гапириб ўтган эди. Унинг Хитой терма жамоасини бошқариш эҳтимоли ҳам мавжуд. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар