2 339
Суперлига. Бугун «Локомотив» Жиззахда меҳмон бўлади, «Пахтакор» эса «Қўқон-1912»ни қабул қилади
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 14-тур баҳсларига 26 июль, жума куни старт берилади.
Куннинг дастлабки ўйинида Наманганнинг «Навбаҳор» клуби ўз майдонида Навоийнинг «Қизилқум» жамоасини қабул қилади. Учрашув соат 19:30 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, «Навбаҳор» 13-турда навоийликларни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди.
Самвел Бабаян қўл остига ўтган Тошкентнинг «Локомотив» клуби Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоаси майдонига сафар қилади.
Маълумот учун, «темирйўлчилар» аввалги турда жиззахликлардан устун келганди (2:0).
Шу куни Шота Арвеладзе бошқарувидаги Тошкентнинг бошқа бир жамоаси «Пахтакор» ўз уйида «Қўқон-1912»ни синовдан ўтказади.
Қайд этиш жоиз, «шерлар» олдинги турда Қўқон клубини Шоҳрух Маҳмудҳожиевнинг дубли эвазига мағлубиятга учратганди (2:1).
1-давра якунига кўра мусобақа жадвалидаги ҳолат:
Бугун бўладиган ўйинлар қуйидаги вақтларда бошланади:
1. «Навбаҳор»—«Қизилқум» 19:30
2. «Сўғдиёна»—«Локомотив» 20:00
3. «Пахтакор»—«Қўқон-1912» 20:00 “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)