"Пахтакор" бош мураббийи "Бухоро" билан Тошкентдаги беллашувдан кейин матбуот анжуманида иштирок этди.
"Йигитларга ажойиб ўйин ва ғалаба учун раҳмат айтаман. Улар жуда яхши ҳаракат қилишди, кўплаб вазиятлар яратишди. Баҳсни тўлиқ назорат қилдик. Эртанги бўлиб ўтадиган тадбирлардан олдин ҳаммаси яхши бўлишини хоҳлагандим. 11 август куни 1979 йилги жамоани чин юракдан, меҳр билан ёдга оламиз.
Олдинда бизни ҳали кўплаб ўйинлар кутмоқда. 10 учрашув ва 30 очко ўйналади. Шу сабабли хотиржамликка берилмаймиз. Йирик ғалабалар ишончни орттиради, аммо бу бўшаштирмайди. Ўзимиз иштирок этаётган барча мусобақаларда ғолиблик учун курашишни истаймиз. "Локомотив" билан орадаги фарқ бунчалик ошиб кетишини кутмагандим. Уларда яхши таркиб бор, аммо баъзида футболда ишларинг ўхшамайди", - деб грузиялик мутахассиснинг сўзларини келтириб ўтди клуб матбуот хизмати. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади