00:24 / 18.08.2019
2 571

Рўзиқул Бердиев "Локомотив" билан ўйиндан сўнг: "Жамоамнинг ўйинини юқори баҳолайман"

Рўзиқул Бердиев "Локомотив" билан ўйиндан сўнг: "Жамоамнинг ўйинини юқори баҳолайман"
Суперлига 17-туридан ўрин олган "Локомотив" ҳамда "Насаф" жамоалари ўртасидаги (1:0) ўйиндан сўнг қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев беллашув борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугун тажрибали жамоага муносиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилдик. Бироқ барибир тажриба ва маҳорат ўз сўзини айтди. Бугун биз ўз услубимиз доирасида ҳаракат қилдик. «Локомотив»га гол уриш учун камроқ имконият яратишга, уларнинг бўш зоналаридан унумли фойдаланишга, уларни тўпсиз қолдиришга интилдик, аммо буни ҳар доим ҳам эплай олмадик. Чунки «Локомотив»нинг бир неча футболчилари эркинроқ ўйнашди. Гол ўтказиб юборган вазиятимизда футболчиларим диққатни бироз йўқотишди ва ўша вазият ўйин тақдирини ҳал қилди.

- Жамоангизнинг ўйинини қандай баҳолайсиз?
- «Локомотив»дек рақиб бўлганидан кейин ўйинимизни юқори баҳолай оламан.

- «Насаф» ушбу рақибига иккала ўйинда ҳам 1:0 ҳисобида мағлуб бўлди. Бунга қандай изоҳ бера оласиз?
- Бизга совуққонлик етишмаяпти. Қаршида бўлган ўйинни эсласангиз, муносиб ўйин намойиш қилиб, кўплаб вазиятлар яратгандик. Аммо ўзингдан кучлироқ ва тажрибалироқ бўлган жамоага қарши ўйинда албатта гол урмасанг, мағлуб бўлишинг аниқ. Бугун шундай бўлди. Учрашувлар давомида биз кўплаб вазиятлар яратяпмиз, бироқ булардан фойдалана олмаяпмиз. «Қўқон-1912»га қарши ўйинда ҳам шундай бўлди.

- Суперлига доирасида сафарда ўтган энг қийин ўйин сифатида «Локомотив»га қарши ўйинни келтира оласизми?
- Бу йил лигада кутилмаган натижалар кўп бўлмоқда. Кўп жамоаларнинг савияси тенглашаётгандек. Шунинг учун ҳам, нафақат сафардаги, балки уйдаги ўйин ҳам қийин ўтмоқда. Ғалабага эришиш учун уй ёки сафар деб ажратмасдан бор кучни ишлатиш керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рўзиқул Бердиев "Локомотив" билан ўйиндан сўнг: "Жамоамнинг ўйинини юқори баҳолайман"