23:37 / 17.08.2019
2 382

АПЛ. Турнинг марказий ўйинида жанговар дуранг қайд этилди

АПЛ. Турнинг марказий ўйинида жанговар дуранг қайд этилди
Англия Премьер-лигаси 2-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" ҳамда "Тоттенхэм Хотспур" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.

"Иттиҳод" стадионида кечган учрашув қизиқарли ўтди ва голларга бўй бўлди. Якунда эса томонлар муроса йўлини танлашди - 2:2. "Шаҳарликлар" сафида Раҳим Стерлинг ва Серхио Агуэролар тўп киритган бўлса, "шпорлар" таркибида бунга Эрик Ламела ва Лукас Моуралар жавоб қайтаришди.

"Манчестер Сити" - "Тоттенхэм" 2:2
Голлар:
20' Стерлинг - 1:0, 23' Ламела - 1:1, 34' Агуэро - 2:1, 57' Моура - 2:2.

"Манчестер Сити" - Эдерсон, Уокер, Отаменди, Лапорт, Зинченко, Родриго (78, Давид Силва), Гюндоган, Де Брюйне, Стерлинг, Бернарду (80, Махрез,), Агуэро (66, Жезус).
Захира: Браво, Фернандиньо, Канселу, Фоден.

"Тоттенхэм" - Льорис, Уокер-Питерс, Алдервейрелд, Санчес, Роуз, Уинкс (56, Лукас Моура), Сиссоко, Ндомбеле, Эриксен (90+1, Скипп), Ламела (85, Ло Челсо), Кейн.
Захира: Газзанига, Вертонген, Дэвис, Дайер, Скипп.
Огоҳлантириш: Стерлинг (26).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » АПЛ. Турнинг марказий ўйинида жанговар дуранг қайд этилди