2 833
Саудия Арабистони бош мураббийи: "Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз, яхшиси бошқалар биздан қўрқсин"
Саудия Арабистони терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичида Ўзбекистон билан битта гуруҳдан жой олган.
Маълумки, шу йилнинг июль ойида Эрве Ренар Саудия Арабистони терма жамоаси янги бош мураббийи этиб тайинланди. ОФК расмий сайтига қисқача интервью берган франциялик мутахассис рақибларини ҳурмат қилишини, бироқ Саудия Арабистони терма жамоасининг мақсади гуруҳдан чиқиш эканини айтиб ўтди.
- "Саудия Арабистони терма жамоаси бош мураббий этиб тайинланишим мен учун катта бахт. Бу менинг Осиёга илк ташрифим ва бу ерда ҳам Африкадаги каби зафар қучишни хоҳлайман. Мен бир нечта учрашувларни ва футболчиларни кузатдим. Ҳозир биз учун энг муҳими саралаш ўйинларига яхши тайёргарлик кўриш".
- "Африка ва Осиё жамоалари ўртасидаги фарқни айтиш бирмунча қийин. Чунки ҳар бир жамоанинг алоҳида характери бўлади. Мен Африкада ишлаб кўп жамоаларни ўргандим, лекин Осиёда энди танишаман. Қишда ўтказилган Осиё Кубогини кузатишга муваффақ бўлдим. Саудия Арабистони иштирокидаги ўйинларни кўриб, шунга амин бўлдимки, бу жамоа янада кўпроғига эриша олади. Мана мен нима учун бу ерга келганман".
- "Тўғрисини айтсам, ЖЧ саралаш босқичини иккинчи ё учинчи раундга бўлаётганим йўқ. Мақсадимиз битта: якунда жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш. Саудия Арабистони футбол федерацияси раҳбари билан гаплашганимда олдимда бош жамоани мундиалга олиб бориш вазифаси турганини айтди".
- "Мен авваламбор футболчиларга ўз кучларига бўлган ишончни ўргатишим керак. Бу эса мураббий учун ниҳоятда муҳим ҳисобланади. Сентябрь ойидан бошланадиган саралаш баҳслари давомида футболчилар кучга тўла ва иштиёққа бой ҳолатда бўлишади".
- "Мен Ўзбекистон терма жамоасини биламан, чунки Марокашни бошқарган пайтим бу жамоага қарши ўйнаганмиз. Ўшанда Ўзбекистон илиқ таассурот қолдирганди. Биринчи ўйинни Яманга қарши ўтказамиз, старт яхши бўлиши учун бу жамоани мағлуб этишимиз шарт. Биз ҳеч бир рақибдан қўрқмаймиз, ўз кучимизга ишонамиз. Яхшиси бошқалар Саудия Арабистонидан қўрққани маъқул", - дейди франциялик мураббий.
Маълумот учун, Эрве Ренар 2012 йил Замбия ва орадан уч йил ўтиб Кот-Д'Ивуар терма жамоаси билан Африка Миллатлар Кубогида олтин медалларни қўлга киритган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин