«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар ва «Барселона» бир-бирини судга берди. AS нашри маълумотига кўра, футболчи французлар клубига ўтишидан олдин каталонлар жамоасидан 40 млн евро миқдорида бонус олиши керак бўлган (бонус у 2016 йилда жамоа билан шартномани янгилагани учун берилиши керак бўлган).
Унга фақат 14 млн евро берилган, у 2017 йил ёзида «ПСЖ»га ўтиб кетгач, пулнинг қолган қисмини бермасликка қарор қилишган. Энди футболчи пулнинг қолган қисмини - 26 миллион евро ва 10 фоизлик компенсация талаб қилмоқда.
Ўз навбатида, шу ёзда Неймарни ортга қайтаришга уринган ва якунда мақсадига эриша олмаган «Барселона» ҳам футболчи келишувни бузганини даъво қилиб, 75 млн евро ундирмоқчи. «ПСЖ»га ўтишидан олдин футболчининг шартномаси рекорд даражадаги 222 млн еврога сотиб олинганди.
Бу иш аввал икки марта кечиктирилганди. Аввалига суд эшитуви 2019 йилнинг 31 январига белгиланган, аммо сўнгги паллаларда муддат ортга сурилганди. Кейинги суд эшитуви 21 мартга тайинланган, аммо Неймарнинг адвокатлари «ПСЖ» билан шартномани тақдим этишдан бош тортишганди. Ҳакам ўшанда суд эшитувини 27 сентябрга қолдирганди. Икки томон ҳам судга чақирилган, бу сафар «ПСЖ» клуби президенти Носир Ал-Хелайфи ҳам кўрсатма беришга келиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин