00:28 / 06.09.2019
3 890

ЖЧ- 2022 саралаш. Фаластин бош мураббийи ғалабадан кейин йиғлади

ЖЧ- 2022 саралаш. Фаластин бош мураббийи ғалабадан кейин йиғлади
Бугун бўлиб ўтган Фаластин - Ўзбекистон баҳсидан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди.
Афсуски, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралаш босқичини 0:2 ҳисобидаги мағлубият билан бошлади. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Фаластин бош мураббийи Нуриддин Оулд Али кўз ёшларини тутиб тура олмай йиғлаб юборди. Унинг фикрлари қуйидагича бўлди:

- Мен қўлга киртилган муҳим ғалаба билан бутун Фаластин халқини табриклайман. Бу ғалаба халқники, азиз мухлисларники (Шундан сўнг йиғлаб юборди, залда қарсаклар). Биз ғалаба учун бор кучимизни бериб ҳаракат қилдик, чунки ютишни жуда-жуда хоҳлагандик. Ҳамма футболчилар бир мақсад йўлида ҳаракат қилишди. Бугун ҳамма ўзини зўр кўрсатди.

- Жамоамиз ғалаба қозонишига қанчалик ишонгандингиз?
- Мен мураббий сифатида доим ижобий натижадан умид қилишим керак. Ўйиндан олдин бизни қўллаб турганлар ҳам, танқид қилганлар ҳам бўлди. Мен Жазоирдан келиб ишлаётган мураббийман ва хорижлик мураббий сифатида натижа кўрсатишга ҳаракат қиламан. Агар кейинги учрашувларни ҳам яхши якунласак, бундан ҳаммамиз хурсанд бўламиз. Биз ҳар бир рақибни ҳурмат қилган ҳолда ўйнаймиз.

- Ўзбекистон - кучли жамоа, лекин бугун Фаластиннинг омади келди. Кейинги ўйинларда янада яхшироғига умид қилсак бўладими?
- Энг муҳими, футболда асло тўхтаб қолиш керак эмас. Битта ғалабадан кейин умуман ҳаволаниб кетмаслик лозим. Ҳали олдинда ўйинлар кўп ва ҳар бир баҳсга ниҳоятда жиддий қараш лозим.

Манба: championat.asia

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ- 2022 саралаш. Фаластин бош мураббийи ғалабадан кейин йиғлади