21:30 / 08.09.2019
2 440

Ўзбекистон U-16 биринчи ўйинда БААни мағлуб этди

Ўзбекистон U-16 биринчи ўйинда БААни мағлуб этди
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тошкентда БАА ўсмирлари билан дастлабки ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Азамат Абдураимов бошчилигидаги жамоамиз биринчи бўлимда рақиблар дарвозасига иккита гол уришди. Дастлаб 9-дақиқада Нодир Абдураззоқов гол урган бўлса, орадан 9 дақиқа ўтгач Риан Исломов БАА дарвозасини ишғол қилди.

Иккинчи бўлимда дарвозаларга гол урилмади ва Ўзбекистон 2:0 ҳисобида ғалабага эришди.
11 сентябрь куни ушбу жамоалар "Яккасарой" (собиқ "Тўқимачи") стадионида иккинчи марта ўзаро ўйин ўтказишади. Бу баҳс соат 16:00да бошланади.

Ўртоқлик учрашуви
Ўзбекистон U16 - БАА U-16 - 2:0
Голлар:
Нодир Абдураззоқов (9). Риан Исломов (18).

Ўзбекистон U16: 12. Бекнур Пармонов, 2. Суннатилла Поёнов, 3. Абдулазиз Тошкенбоев, 4. Александр Зевадинов, 5. Элёр Юлбарсов, 6. Муҳиддин Пазилдинов, 7. Риан Исламов, 8. Нодир Абдуразооқов, 9. Диёр Иномов, 10. Сардор Ҳожибоев, 11. Пўлат Жумахонов.
Захира: 13. Муҳаммадали Усмонов, 14. Сарвар Баҳодиров, 15. Жамол Раҳимов, 17. Мирҳаит Холдаров, 18. Азиз Ҳакимов, 19. Азиз Асадов, 21. Ҳусан Маҳмудов.

БАА U16: 1. Саид Салим Носир, 2. Мансур Салоҳ, 3. Жамол Ҳалифа, 4. Али Тоҳир, 5. Аҳмад Абдуллоҳ, 6. Сауд Муҳаммад, 7. Юсуф Иброҳим, 10. Муҳаммад Аҳмад Алҳарти, 13. Ҳолди ал Носир, 20. Абдуллоҳ Аҳмад, 21. Султон Одил.



arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон U-16 биринчи ўйинда БААни мағлуб этди