09:36 / 10.09.2019
2 710

Россия терма жамоаси кетма-кет 5 та ўйинда ғалаба қозонди (видео)

Россия терма жамоаси кетма-кет 5 та ўйинда ғалаба қозонди (видео)
Хабарингиз бор айни кунларда кўҳна қитъата Евро-2020 саралаш учрашувлари бўлиб ўтмоқда.
Жумладан, Россия ўз майдонида қўшни Қозоғистон терма жамоасини қабул қилди. Фақатгина сўнгги дақиқаларда киритилган ягона гол мезбонларга муҳим ғалабани тақдим этди.

Россия – Қозоғистон 1:0 (0:0)
Гол:
Фернандес, 89 - 1:0
Россия: Гильерме, Джикия, Семенов, Фернандес, Жирков, Ахметов (Зобнин, 63), Оздоев, Головин, Миранчук (Ионов, 58), Черышев (Кудряшов, 55), Дзюба.

Станислав Черчесов шогирдлари шу тариқа Евро-2020 саралаши доирасида кетма-кет 5-ғалабасини нишонлади. Жамоа бу орада 17 та гол урди ва 1 та гол ўтказди.
Айни дамда руслар I гуруҳида 15 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Биринчи ўриндан эса 18 очко жамғарган Бельгия терма жамоаси ўрин олган.

Россиянинг сўнгги бешта ўйини:
Қозоғистон — Россия 0:4
Россия — Сан-Марино 9:0
Россия — Кипр 1:0
Шотландия — Россия 1:2
Россия — Қозоғистон 1:0

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Россия терма жамоаси кетма-кет 5 та ўйинда ғалаба қозонди (видео)