15:04 / 10.09.2019
3 421

Ироқ билан ўйинда Шомуродов, Кримец ва Машарипов жароҳат олди. Уларнинг ҳолати қандай?

Ироқ билан ўйинда Шомуродов, Кримец ва Машарипов жароҳат олди. Уларнинг ҳолати қандай?
Кеча Иорданиянинг Амман шаҳрда Ўзбекистон - Ироқ учрашуви бўлиб ўтди. Ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилганидан хабарингиз бор. Мазкур баҳсда Егор Кримец, Элдор Шомуродов ва Жалолиддин Машарипов турли даражадаги жароҳатлар олишди.

Терма жамоамиз шифокори Аброр Пирриев уларнинг ҳар бири ҳақида сайтимизга маълумот берди.
"Егор Кримецнинг чап кўзиниг пастки қисми чуқур ёрилган. Ўйин вақтида уни тез ёрдам машинаси Аммандаги шифохонага олиб кетди. Ушбу жароҳат 4 та чок ёрдамида тикилди. Кримец ўз клуби сафида бемалол машғулотларда иштирок этаверади ва тахминан 10 кунлада чоклар олиб ташланади.

Элдор Шомуродов эса тиззасидан енгил жароҳат олган. Жалолиддин Машариповнинг товон болдирининг бўғини шикастланган.
Шомуродов ҳам, Машарипов ҳам даволанишни ўз клубида давом эттиради. Айтганимдек жароҳатлар оғир эмас, футболчилар ўз клубидги навбатдаги ўйинда майдонга тушишларига тўсқинлик қилмайди", - дейди Аброр Пирриев.
Толибжон Қосимов, Амман шаҳридан

Манба: championat.asia

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ироқ билан ўйинда Шомуродов, Кримец ва Машарипов жароҳат олди. Уларнинг ҳолати қандай?