Бокс бўйича ЖЧ. Дилшодбек Рўзметов мусобақани ғалаба билан бошлади

Бокс бўйича ЖЧ. Дилшодбек Рўзметов мусобақани ғалаба билан бошлади
Хабарингиз бор, айни кунларда Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Бугун мусобақанинг иккинчи кунида -81 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Дилшодбек Рўзметов ўзининг дастлабки жангини ўтказди. Мўғулистонлик Шинебаяр Нармандахга қарши рингга кўтарилган ҳамюртимиз ҳакамларнинг бир овоздан қабул қилган қарорига кўра ғалаба қозонди ва (5:0) кейинги босқичга йўл олди.

Унинг бўлажак рақиби бироздан сўнг маълум бўлади.
Дилшодбек Рўзметов (Ўзбекистон) - Шинебаяр Нармандах (Мўғулистон) 30:26, 30:27, 30:27, 30:27, 30:27
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар