Фото: «Twitter»
«Вашингтон Кэпиталз» жамоаси хоккейчилари пойтахтнинг «Ди Си Юнайтед» жамоаси «Сиэтл Саундерс»га қарши ўтказган ўйинни томоша қилгани келишди. Ўйинда «Ди Си Юнайтед» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўша ерда Александр Овечкин ва Уэйн Руни учрашиб қолишди. Хоккейчилар ўтирган трибуна футболчилар кийиниш хонасига кириб кетадиган йўлакнинг шундоққина ёнида жойлашганди. Рус хоккейчисини кўриб қолган Руни у билан саломлашиш учун олдига борган, кейин эса кийим алмаштириш хонасига таклиф қилиб, унга ўз дастхати туширилган футболкасини совға қилган.
.@WayneRooney + @ovi8 =? Talk‼️ pic.twitter.com/eFeAXQ05lE
— D.C. United (@dcunited) September 23, 2019
Қувончли лаҳзалар акс этган фотосуратни «Ди Си Юнайтед» ўз твиттерига жойлаштирди.
Албатта, воқеа фақатгина Александр Овечкин «Манчестер Юнайтед» фанати экани учунгина юз бермади.
Уэйн Руни ва Александр Овечкин бир йил аввал, «Вашингтон Кэпиталз» ўйин ўтказган куни ҳам учрашишган ва Овечкин ўз клюшкасини Рунига туҳфа қилганди. Энди эса инглиз футболчиси қарзини узди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?