00:26 / 08.10.2019
3 894

Элдор Шомуродов: "Танлаш керак бўлса, МЮга ўтмасдан Бундеслигага борардим"

Элдор Шомуродов: "Танлаш керак бўлса, МЮга ўтмасдан Бундеслигага борардим"
Фото: championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Ростов" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродовга Бундеслига клубларидан таклифлар бўлаётгани ҳақида манбаларимиз хабар бермоқда.
Ўзбекистон терма жамоаси ихтиёрига бугун етиб келган Элдор Шомуродов сайтимизга интервью берди ва қатор саволларга жавоб излашга уриниб кўрдик.

Хусусан "Ростов" ҳужумчиси Элдор Шомуродов унга бўлаётган қизиқиш ва таклифлар ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди.
"Очиғи, Германиянинг Бундеслига жамоасидан қизиқиш бўлаётгани ҳақида эшитдим. Айнан қайси клуб эканлигини билмайман.

Айни пайтда барча диққат эътиборим фақат ва фақат "Ростов"га қаратилган. Чемпионат якунига қадар бошқа таклиф ёки қизиқишларга чалғимоқчи эмасман.

"Шальке" ёки "Манчестер Юнайтед"? Тўғриси, танлаш керак бўлса, МЮга ўтмасдан Бундеслигага борардим. Чунки ҳали ўзимни катта жамоа даражасига чиқдим, дея ўйламайман. Бундай жамоага тайёр ҳолатда ўтиш лозим. Юқори савияга чиқиш учун вақт талаб этилади. "Манчестер Юнайтед" ҳам яхши. Лекин Бундеслигада ўйнашни афзал кўрардим", - деди Шомуродов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродов: "Танлаш керак бўлса, МЮга ўтмасдан Бундеслигага борардим"