Эртага ЖЧ-2022 саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Яман учрашуви бўлиб ўтади. Бугун ушбу баҳс олдидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда меҳмонлар устози Сами Ҳасан Ал Наш ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
– Эртанги беллашув жуда муҳим. Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари кўз ўнгида ўйнайди. Яхши ўйин кўрсатишга интиламиз худди аввалги 2 та турдаги каби.
Ҳозирги кунда таркибимиз аралаш. Ёшлар ҳам, катталар ҳам бор. Эртага сиз аралаш таркибни кўришингиз мумкин.
Ўзбекистон терма жамоа ҳали ҳам Осиёнинг етакчи жамоаси. Тўғри, охирги пайтда натижаси пасайган бўлиши мумкин. Лекин биз учун Ўзбекистон ҳали ҳам етакчи жамоа.
Эртанги учрашувда 2 жамоанинг имконияти бир хил. Гуруҳимизда Ўзбекистон ва Саудия Арабистони фаворит. Лекин бизнинг имкониятимиз ҳам ёмон эмас. Уйда 3 та ўйин ўтказамиз. Шуларда ғалаба қозониб имкониятимизни яхшилашга уринамиз.
Сиёсий низо сабаб биз Саудия Арабистонида ўйинлар ўтказяпмиз. У ерда биз ўзимизни худди ўз уйиниздек ҳис қиляпмиз.
Ўзбекистонда бир неча кучли футболчилар бор. Техник ва тактик жиҳатдан кучли. Элдор Шомуродов анча кучли. Биз эртанги учрашувда унга қарши тактик чоралар кўришга ҳаракат қиламиз ва унга алоҳида режа тузамиз, - деди мураббий. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?