Ўзбекистон Суперлигаси 22-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" ҳамда "Қизилқум" жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг мезбонлар устози Азиз Тўхтабоев беллашув борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бугунги ўйиндан олдин режаларимиз бошқача эди. Футболчиларга фақат ғалаба қозонишимиз шартлигини уқтиргандик. Бугун ютқазишга ҳаққимиз йўқ эди. Афсуски ўз хатоларимиз эвазига дарвозамиздан голлар ўтказиб юбордик. Хатолар устида ишлаймиз. Ҳали камчиликларимиз етарлича эканлигини бугунги учрашув кўрсатиб берди.
Бундан буёғига ҳар бир очко олтинга тенг бўлиб бормоқда. Бизни олдинда жуда қийин ўйинлар кутиб турибди. Навбатдаги баҳсларда ижобий натижаларни қайд этиб турнир жадвалидаги ўрнимизни яхшилаб оламиз деб ишонаман", - деб Тўхтабоевнинг сўзларини келтириб ўтди клуб матбуот хизмати. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи