00:42 / 19.10.2019
2 531

Қосимов: "Абрамовнинг термага мураббий бўлгани "Бунёдкор"нинг ўйинига салбий таъсир қилдими?"

Қосимов: "Абрамовнинг термага мураббий бўлгани "Бунёдкор"нинг ўйинига салбий таъсир қилдими?"
Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - АГМК (0:2) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманинг биринчи қисмида меҳмонлар устози Миржалол Қосимов иштирок этди.

"Янги жамоани шакллантириш учун маълум вақт керак. Нафақат футболда, балки бошқа соҳаларда ҳам шундай. Инсон муҳитга мослашиб, киришиб кетиши учун вақт талаб этилади. Бизда йил бошида деярли барча чизиқда тўп сурадиган футболчилар оддий вазиятларда жиддий хатоларга йўл қўйишганди. Бундан рақиблар унумли фойдаланишди. Қолаверса, омадимиз ҳам келгани йўқ. Қаерда футбол ўйнашингиздан қатъий назар, иштиёқ билан ҳаракат қилиш лозим. Шундагина натижа бўлади.

Вадим Абрамовнинг миллий терма жамоага бош мураббий бўлгани «Бунёдкор»нинг ўйинига салбий таъсир қилдими? Йўқ, мен ундай деб ўйламайман. Лекин барибир ташқаридан ҳамма нарса осон кўринади. Буни ичкарида туриб ҳис қилган бошқа. Шунинг учун бу ҳақда бирор нарса дейишим мушкул. Вадим Абрамов бошчилигидаги миллий терма жамоамизга эса омад тилайман", - деб Қосимовнинг сўзларини келтириб ўтди "Бунёдкор" расмий сайти.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Қосимов: "Абрамовнинг термага мураббий бўлгани "Бунёдкор"нинг ўйинига салбий таъсир қилдими?"