
Англия Премьер-лигаси 10-туридан ўрин олган "Ливерпуль" ҳамда "Тоттенхэм" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.
"Энфилд" стадионида кечган учрашув мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги иродали ғалабаси билан ниҳоясига етди. Беллашувнинг 1-дақиқасида Харри Кейн томонидан киритилган гол туфайли биринчи бўлимни 0:1 ҳисобидаги мағлубият билан тугатган "қизиллар" иккинчи бўлимда Жордан Хендерсон ҳамда Муҳаммад Салоҳлар томонидан киритилган голлар эвазига 3 очко эгасига айланишди.
Шу тариқа, "Ливерпул"нинг мағлубиятсиз серияси давом этди ва 28 очко билан пешқадамликни сақлаб қолди. 12 очкоси бор "шпорлар" эса 10-поғонадан жой олишган.
"Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 2:1
Гол: Жордан Хендерсон (52), Муҳаммад Салаҳ (75, П) - Харри Кейн (1)
"Ливерпуль": Алиссон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Ловрен, Робертсон, Вейналдум, Фабиньо, Хендерсон, Мане, Фирмино, Салаҳ.
"Тоттенхэм": Гассанига, Роуз, Санчес, Алдервейрелд, Орье, Уинкс, Алли, Эриксен, Сиссоко, Сон Хён Мин, Кейн. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар