"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе "Сурхон" билан баҳсдан кейин матбуот анжуманида фикрларини билдирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
- Яхши ўйин ўтказдик. Кўплаб ҳужумлар уюштирдик ва яна 2-3та яққол голли имкониятларга эга бўлдик. Рақибнинг имкон қадар жиддий қаршилик кўрсатганини айта оламан. Улар охиригача таслим бўлишмади. Вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қилишди.
Жамоадаги ҳар бир футболчининг меҳнатини айтиб ўтган бўлардим. Кимдир гол уради, кимдир узатма беради. Кимдир тўпни олиб қўяди. Масалан, Черан 30дан ортиқ голларга муаллифлик қилди. Машарипов эса голли узатмалар беришда даҳшатли кўрсаткич қайд этмоқда. Жамоанинг меҳнати энг таъкидлаб ўтса бўладиган жиҳатдир.
Жамоани кучайтириш ва янада рақобатбардош ҳолатга келтириш устида изланамиз. Қайси чизиқларни кучайтиришимиз кераклиги борасида тасаввурга эгамиз.
Сергеев мен келган биринчи йилда ҳам тўпурарлик қобилиятини кўрсатганди. У қандай гол уришни яхши билади. Қийинчиликка дуч келган пайтда клуб, жамоа ва мухлислар уни қўллаб-қувватлашди. Ҳаракатчан, меҳнаткаш, иштиёқи бор инсонларни қўллаш керак, - деди мураббий. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди