ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.
"Афсуски мағлуб бўлдик, ҳаққоний ёки аксинча айтиш қийин. Афсуски шунча мухлис келган ўйинда ютқаздик ва уларни хурсанд қила олмадик. Натижа жуда ёмон. Ҳаёт давом этади, менимча ҳали имконият бор ва курашишда давом этамиз", - дейди Вадим Абрамов.
- Шомуродов иккинчи таймда деярли ўзини кўрсата олмади, 75-дақиқаларда унинг ўрнига Сергеевни тушириш имконияти йўқмиди?
- Менимча у ёмон ўйнамади. Йиғинга кеч келганига қарамай яхши ўйнади. Афсуски йигитлар 2:1 ҳисоби вақтида ақлни ишлатишмади, шу боис ҳиссиётга берилиб кетишди.
- Бугун терма жамоада ҳимояда жуда ҳам ёш болаларча хатога йўл қўйилди. Техник кучли рақибга қарши баҳсда нимага бундай бўлди?
- Тўғри айтдингиз, биринчи таймдаги қўпол хатоларда футболчи ҳаяжонлангани сезилиб қолди. Қисқа вақт ичида ўйин услубимизни ўзгартиришимиз керак ҳали ҳимояда балки бунга эриша олмагандирмиз.
- Аҳмедовнинг ҳимояда ўйнаши бугунги ўйиндан келиб чиқсак хато эмасмиди?
- Мағлуб бўлганимиздан кейин хато дейишингиз мумкин, ютганимизда хато бўлмасди. Бугун менимча Аҳмедов ҳимояда яхши ўйнади.
- Сиз келгач терма жамоа ҳимоя марказида етарлича бўйдор ҳимоячилар ўйнашмаяпти деб ҳисоблайсизми? Масалан Кримец...
- Кримецми? Унда кичик камчилик бор, тезланиши бироз секинроқ. Ўз майдонимизда ўйнадик, шу боис тезкор ҳимоячиларни майдонга туширдик.
- Бугун кучли рақибга қарши жангда ютқаздик. Аммо ундан устун келаётгандик, афсуски иккинчи бор сиз мураббий бўлганингизда ютқазиб қўйдик. БАА олимпиячилари билан ўйинда шундай бўлганди. Сўнгги 20 дақиқа ичида футболчиларимиз яккакурашларда ютқазаверишди...
- Тўғри, айтаяпманку бугун ҳиссиёт ақлдан устун келди. Йигитлар учинчи голни уришга интилишди, Саудияда иккинчи таймда деярли яхши имконият бўлгани йўқ. Аммо сўнгги дақиқаларда рекошет ва учинчи гол эса умуман тушунарсиз чиқди. Ҳимоячилар олдинга ўтиб кетаверишди, худдики мухлислар қўллаб қувватлови остида улар олдинга ўтаверишди. Ақлни йиғиб олмадик. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?