2 731
«Пул ўғирлашни истамайман». Марчелло Липпи яна Хитой терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди
Фото: Yandex Photos
Футбол бўйича Хитой терма жамоаси бош мураббийи Марчелло Липпи лавозимини тарк этишини маълум қилди.
14 ноябрь, пайшанба куни Хитой терма жамоаси ЖЧ—2022 иккинчи саралаш босқичи доирасида Сурияга қарши баҳс олиб борди ва 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Хитой 5-турдан сўнг гуруҳ пешқадами Суриядан беш очкога ортда бормоқда.
«Ўйин ҳақида гапиришни истамайман. Жамоа майдонда бор кучини намойиш қилиши керак. Мураббий кўрсатмаларини бажариши лозим. Агар футболчилар мағлуб бўлишдан қўрқса, у ҳолда уларда курашиш хоҳиши йўқ. Мағлубият — менинг жавобгарлигим. Рақиб кучли чиқди.
Йиллик маошим жуда баланд. Бу пулларни ўғирлашни истамайман. Мен бу мағлубият учун жавобгарликни тўлиқ ўз бўйнимга оламан. Расман бош мураббийлик лавозимидан кетишимни маълум қиламан», — дейди Липпи ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.
71 ёшли италиялик мутахассис сўнгги ўн ой ичида иккинчи бор Хитой терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди. Аввалроқ Липпи 2016 йилнинг октябридан 2019 йилнинг январига қадар Хитой термасини бошқараганди. У май ойида терма жамоага қайтганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади