date

Ўзбекистоннинг кутилмаганда мағлубиятга учраши Австралияда шов-шув кўтарди

Ўзбекистоннинг кутилмаганда мағлубиятга учраши Австралияда шов-шув кўтарди

Бугунги Ўзбекистон термасининг Хитойга қарши ўйини Австралия оммавий ахборот воситаларида бот-бот тилга олинмоқда. Аниқроғи, Ўзбекистоннинг мағлубияти сенсация сифатида қабул қилинди, деб хабар бермоқда Uff.uz.

Ўзбекистоннинг кучли таркибга эга бўла туриб, ўйинни бой бергани муҳокама қилинмоқда. Ҳар бир хавфли вазиятлар маҳаллий ҳамда ҳорижий журналистлар томонидан таҳлил қилиняпти. Хатолар кўрсатиляпти.

Медиа-марказда биз билан бирга ўтирган хитойлик журналистлар бош чайқаб, сизга нима бўлди, дегандек саволларга кўмиб ташлашяпти. Биз индамай, бу футбол, деб жавоб қайтараяпмиз.

Умид қиламиз, Саудия Арабистонига қарши ҳаммаси биз учун кўнгилдагидек кечади.

Фото: naesmi.uz / daryo.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистоннинг кутилмаганда мағлубиятга учраши Австралияда шов-шув кўтарди