2 475
Миржалол Қосимов: Жамоани шакллантириш осон эмас, "Локомотив" 5 йил, "Пахтакор" эса 3 йил сарфлади
Суперлига 24-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" ҳамда АГМК жамоалари (1:3) ўртасидаги ўйиндан сўнг олмалиқликлар устози Миржалол Қосимов учрашув борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бугунги ўйинга яхши тайёргарлик кўрган эдик. Водийда осон бўлмаслигини билган эдик. Рақиб шунга муносиб тарзда ҳаракат қилди. Бугунги баҳс бизга омадли келди. Футбол шунақа - гол урмасанг ғалаба қозона олмайсан. Шундай бўлса-да, қўқонликлар кўплаб вазиятларни юзага келтиришди.
Йирик ҳисобда мағлубиятга учраётганига қарамай, тинимсиз ҳужумларни ташкил этишди. Охиригача курашишди. Рақибнинг бугунги ўйини менда илиқ таассурот қолдирди. Бугун дарвозабонимиз Суҳроб Султонов жуда ажойиб ўйин ўтказди. Дарвозабон бизни кўплаб вазиятларда қутқариб қолди.
Битта жамоани шакллантириш учун вақт керак бўлади. Баъзан йиллар давомида битта жамоани шакллантиришга ҳаракат қиласан. “Локомотив”га чемпион бўлиш учун беш йил кетганди. “Пахтакор”га ҳам уч йил лозим бўлди.
Миржамол Қосимов бундан олдинги айрим ўйинларда ҳам бугунгидек бурчакдан гол киритганди. Умуман стандартлар устида биз кўп ишлаймиз", - деб Қосимовнинг сўзларини келтириб ўтди Қўқон клуби матбуот хизмати. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
АҚШ марихуанани кучли гиёҳванд моддалар рўйхатидан чиқаради
Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди
Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди
Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди
Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди
Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди
Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади?