
Англия Премьер-лигаси 13-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" ҳамда "Челси" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.
"Иттиҳод" стадионида кечган учрашув мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди. 21-дақиқада Н'Голо Канте ҳисобни очган бўлса, орадан 8 дақиқа ўтиб эса Кевин Де Брюйне мувозанатни тиклашга эришди.
37-дақиқада Риёд Марез "шаҳарликлар"га 3 очко келтирган тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Шу тариқа Хосеп Гвардиола шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 28 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди. Манчестерликлардан 2 очко кам жамғарган лондонликлар 4-поғонадан жой олишган.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар