
24 ноябрь куни Англия Премьер лигасининг 13-тури доирасида «Манчестер Юнайтед» «Шеффилд Юнайтед» меҳмони бўлди.
Майдон эгалари Жон Флек (19) ва Лис Муссе (52) урган голлар эвазига 72-дақиқагача икки гол устунлиги билан олдинда боришди, аммо меҳмонлар 7 дақиқа ичида учта гол уришди - Брендон Уильямс (72), Мэйсон Гринвуд (77) ва Маркус Рэшфорд (79) биттадан голга муаллифлик қилди.
Аммо ҳакам томонидан ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда Оливер Мекберни ҳисобни тенглаштирувчи голни уришга эришди - 3:3.
Эндиликда манчестерликлар 13 турдан кейин 17 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 9-ўринда жойлашган, «қизил иблислар» пешқадам «Ливерпуль»дан 20 очко ортда қолмоқда, «Шеффилд Юнайтед» эса 18 очко билан 6-поғонага кўтарилган.
Маълумот учун, Оле-Гуннар Сульшер жамоаси чемпионатда қаторасига 12-сафар ўйинида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлай олмади, бу эса манчестерликларнинг сўнгги 34 йилдаги энг ёмон сериясидир.
АПЛ, 13-тур
Шеффилд Юнайтед – Манчестер Юнайтед 3:3 (1:0, 2:3)
Голлар: 1:0 – 19 Флек, 2:0 – 52 Муссе, 2:1 – 72 Уильямс, 2:2 – 77 Гринвуд, 2:3 – 79 Рэшфорд, 3:3 – 90 Макберни.
Шеффилд Юнайтед – Мур, Башем (Робинсон, 83), Жагелка, О`Коннелл, Болдок, Ландстрем, Норвуд, Флек, Стивенс, Макголдрик (Шарп, 78), Муссе (Макберни, 68).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Линделеф, Магуайр, Жонс (Лингард, 46), Уан-Биссака, Перейра (Гринвуд, 73), Фред, Уильямс, Жеймс, Рэшфорд, Марсияль (Туанзебе, 85).
Огоҳлантиришлар: Уильямс (50), Ландстрем (51), Уан-Биссака (60).
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
Турнир жадвали

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар